Муқобил сценарий
Муқобил сценарийда 2025 йил якуни билан тўлов балансининг жорий операциялари ҳисоби ЯИМнинг 6,5-8 фоизига тенг манфий сальдо билан шаклланиши тахмин қилинмоқда.
Муқобил сценарийда, тўлов баланси кўрсаткичларининг
шаклланишига қуйидаги омиллар таъсир қилиши мумкин:
1. Геосиёсий вазиятнинг кескинлашиши ва ташқи савдода фрагментация жараёнларининг кучайиши оқибатида Ўзбекистоннинг
асосий савдо ҳамкорларида иқтисодий фаолликнинг кутилмаларга
нисбатан паст даражада бўлиши ва ялпи талабнинг қисқариши;
2. Халқаро бозорларда Ўзбекистоннинг асосий экспорт товарлари
(рангли ва рангсиз металлар, пахта хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари) нархларининг пасайиши;
3. Глобал инфляцион жараёнлар кучайиши фонида пул-кредит
шароитларининг қатъий даражада сақланиб қолиши натижасида ташқи
қарз маблағларига хизмат кўрсатиш харажатларининг ортиши ва хорижий инвестициялар оқимининг камайиши;
4. Санкцияларнинг кучайтирилиши оқибатида меҳнат муҳожирларини қабул қилувчи анъанавий мамлакатларнинг валюта
курсларидаги юқори тебранишларнинг кузатилиши ва тўлов
тизимларидаги узилишлар ортидан трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши;
5. Якуний истеъмол харажатлари кўпайиши ва инвестициявий фаолликнинг жадаллашиши натижасида ялпи талабнинг ошиши машина-ускуна ва транспорт воситалари (давлат ва хусусий инвестиция дастурлари доирасидаги йирик ҳажмдаги товарлар), энергоресурслар
ва бошқа хомашёлар импорти ўсишида ўз аксини топиши мумкин.