17K28Telegramda ochish
Геосиёсий хатарлар асосийлигича қолмоқда Кечикиб эълон қилинган 2025 йил якунлари бўйича Молиявий барқарорлик шарҳида Яқин Шарқдаги геосиёсий ўзгаришларнинг трансмиссион каналлар орқали Ўзбекистон молиявий барқарорлигига таъсири ҳам алоҳида ўрганилган. Регуляторга кўра, Яқин Шарқдаги геосиёсий ўзгаришлар энергия нархларининг ортиши, глобал молиявий шароитларнинг қатъийлашиши ва ташқи савдонинг мураккаблашуви орқали Ўзбекистон молиявий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиш хавфи сақланиб қолмоқда. Хусусан, энергия нархларининг ортиши глобал инфляциянинг юқорилашига ва юқори фоиз ставка муҳитининг юзага келишига олиб келиши мумкин. Глобал молиявий шароитларнинг қатъийлашиши дунёнинг етакчи марказий банклари томонидан асосий фоиз ставкаларнинг оширилиши ва суверен халқаро облигацияларга талабнинг пасайиши орқали Ўзбекистоннинг ташқи молиялаштириш харажатларини оширади. Бундан ташқари, ташқи савдо билан боғлиқ ўзгаришлар импорт маҳсулотлари нархининг ортиши ва экспорт товарлари рақобатбардошлигининг пасайиши ҳисобига Ўзбекистон савдо баланси манфий сальдосининг кенгайишига сабаб бўлиши мумкин. Тизимли хатарлар сўровномасида ҳам Геосиёсий хатарлар молия тизими барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи асосий хатарлигича қолмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin