33K84Telegramda ochish
2024 йил кутилмалари Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати шарҳи нафақат 2023 йилнинг охирги чораги хулосаларини тақдим қилиши билан, 2024 йилнинг яқин даври бўйича прогнозлари билан ҳам эътиборни тортади. Шарҳдан ўрин олган айрим кутилмаларни фаол аҳоли ҳам, кенгайишда давом этаётган бизнес ҳам инобатга олиши керак бўлади. "Эҳтимолий энергия ресурслари қимматлашиши инфляциянинг янги тўлқинини пайдо бўлиш хатарини кучайтиради". "Асосий хатар сифатида Хитой иқтисодиёти ўсишининг секинлашиши кутилмоқда". "Қатъий пул-кредит сиёсати билан биргаликда нисбатан барқарор шаклланган рубль курси инфляцияни биринчи ярим йилликда мувозанатда бўлишига хизмат қилади" "Олтиннинг ўртача нархи 1 унцияси учун 2 минг доллар5 атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда". "Прогнозлар буғдой нархи 2024 йилда 3 фоиз пасайишига ишора қилмоқда". "Экспорт (олтинсиз) ҳажми жаҳон бозорларида шаклланаётган нархлар, хусусан, пахта ва уран нархлари ҳамда металлургия саноатида мис ва рух ишлаб чиқариш ҳажмининг кутилаётган ошиши ҳисобига 10-12 фоиз атрофида ўсиши прогноз қилинмоқда". "Импорт ҳажми ўсиши сўнгги йиллардаги юқори даражасига нисбатан пасайиши ва жорий йилда 10-12 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда". "Кириб келувчи пул ўтказмалари ҳажми .. хориждаги ишчи кучига юқори талаб натижасида 6-8 фоиз атрофида ўсиши прогноз қилинмоқда". "Пул ўтказмаларининг кириб келиши бўйича ижобий кутилмалар, иқтисодиётдаги иш ҳақи миқдорларининг ошиб бориши аҳоли даромадларининг реал ўсишини 5-7 фоиз атрофида шаклланишига хизмат қилади". Импортга талаб юқори бўлган соҳаларга (хусусан, автокредитлар ва маиший техникалар учун ажратилаётган истеъмол кредитлари) миллий валютадаги кредитларнинг ажратилиши кейинчалик ички валюта бозорида талабни ошириши орқали алмашув курсига босим яратиши билан бирга банк тизимида ликвидлик хатарини юзага келтириши мумкин".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin