24K42Telegramda ochish
Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2027 йилда 20 млрд.долларгача етиши мумкин Асосий сценарий бўйича: Жорий йилда пул ўтказмалари ҳажмининг 25-30 фоиз атрофида (14,5-15,0 млрд.доллар) ўсиши, 2025-2027 йилларда эса фундаментал тренд доирасида йиллик 10-15 фоизга ошиб бориши прогноз қилинмоқда. Миграция оқимида давлатлар диверсификациясининг кучайиб бориши давом этади. Бунда, юқори даромадли давлатлар улуши ортиши ҳисобига ушбу давлатлардан пул ўтказмалари ҳажми ўсиши кутилмоқда. Эътиборлиси, доллар/рубль курсининг ва шимолдаги босқинчи мамлакат иқтисодиётининг пул ўтказмалари ҳажмига таъсири камайиб боради (прогнозларда шоклар инобатга олинмаган). "Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари"нинг дастлабки концептуал лойиҳаси.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin