21K63Telegramda ochish
19 миллиард доллар - бу фақат меҳнат мигрантларининг ўтказмалари эмас Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 2025 йилда 27,2%га ўсиб, 18,9 млрд.долларга етгани, албатта хурсанд қилади. Ўтган даврдаям, янги даврдаям пул ўтказмаларининг ўсиши ҳамиша жами даромадлар ўсиши асосий омилларидан ва иқтисодий ўсиш рағбатлантирувчи драйверлардан бўлиб келган. Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосидан ҳисобланган расмий маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига, 1,8 миллион ўзбекистонлик хорижда ишламоқда дея баҳоланган. Мазкур кўрсаткични йил давомидаги максимум деб олиш мумкин, чунки шу санагача мавсумий ўсиш ва кейин мавсумий камайиш кузатилади (меҳнат мигрантларининг ўртача йиллик сони 1,8 миллиондан камроқ). Агарда 18,9 миллиард долларнинг ҳаммасини 1,8 миллион меҳнат мигрантлари юборган деб ҳисобланса, бу ўртача 10 500 долларданга тўғри келган бўларди. Лекин аввал ҳам кўп бора таъкидлаганимиздек, пул ўтказмаларининг ҳаммаси ҳам меҳнат мигрантларига оид эмас. Мокки экспорти, кулранг экспорт тушумлари (мева-сабзавот, хизматлар), мулк сотуви, норасмий бонус ва дивидендларгача ҳам пул ўтказмалари тизимлари орқали юборилади ва бу тушумларнинг улуши транзакцияларнинг миқдори ва концентрацияси бўйича сараланганда ҳам сезиларли даражада (қамраб олиш мумкин бўлган ва танлама асосда кузатвларга кўра, тахминан 20-25% пул ўтказмалари шу тоифага киради). Яна бир тоифа борки, бу ўзбекистон фуқароси бўлмаганларнинг Ўзбекистонга ўтказмалари. Эътиборлиси, уруш бошлангач ва босқинчи давлат резидентлари узра санкциялар ойболтаси кўтарилгач, айнан шу тоифа пул ўтказмалари энг тезроқ ўса бошлаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin