Метан заправкалар ғарбдан шарққа қараб очила бошлаган
Бугун кун давомида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги декабрь бошидан шу кунгача ёпиқ бўлган метан заправкалар очила бошлаган.
Ҳайдовчилар Қамчиқ довонига етгунча ва довондан тушишдан кейин халқ тилида Садоқат дейиладиган чорраҳагача йўналишда метан заправкалар ишлаётганини қайд этишмоқда (навбатлар узун).
Водий ичкарисида эртадан метан заправкаларнинг очилиши кутилмалари мавжуд.
Қуёшнинг қизитаётгани ва илиқ ҳаво янги йил байрами олдидан миллионлаб ўзбекистонликларга очилаётган газ заправкалар орқали яхши кайфиятни қайтараётгани хурсанд қилади.
Бобо қуёшга раҳмат.