39K265Telegramda ochish
Ялпи ташқи қарз 60 млрд.доллардан ошган 2024 йил 9 ойи якунлари билан умумий ташқи қарз ҳажми 60,2 млрд.долларни ташкил қилиб, шундан давлат ташқи қарзи ҳажми қарийб 32,5 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 27,7 млрд.долларга тенг бўлган. Йил бошидан буён умумий ташқи қарз ҳажми 7,2 млрд.долларга ошган. 2023 йил якунларига кўра, умумий ташқи қарз ҳажми 53 млрд.долларни ташкил қилиб, давлат ташқи қарзи ҳажми 29,7 млрд. доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 23,3 млрд.доллардан иборат эди. Таснифига кўра Корпоратив дейилган, лекин аксарида давлат банклари ва компанияларининг ташқи қарзи охирги йилларда тезроқ ўсмоқда (охирги 2 йилда ялпи ташқи қарз ўсиши тезлашганининг асосий компонентига айланган). Ялпи ташқи қарз таркиби ва динамикаси тўғрисидаги батафсил ахборот охирги марта бундан 2,5 йил аввал, 2022 йилдаги Марказий банк ҳисоботида очиқланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin