26K31Telegramda ochish
2025 йилда импорт қанчага “мақбуллаштирилади”? 2025 йил учун Давлат бюджети даромадлари прогнозини ишлаб чиқишда импорт ҳажмининг ошиши (41,3 млрд АҚШ долларидан 46,2 млрд АҚШ долларигача) кўзда тутилган. Бюджетномага 1-иловада эса импорт ҳажми 2024 йилдаги 39.1 млрд.доллардан (кутилма) 2025 йилда 40,8 млрд.долларгача (прогноз) ўсиши қайд этилган. Муаммо Давлат бюджети даромадлари прогнози ва Бюджетномага 1-иловасидаги импорт кўрсаткичлари бўйича улкан фарқда эмас (албатта, буям саволли), ҳукуматнинг турли миноралари ясаган рақамларда фарқликлар доим бўлади. Муаммо ва тўғрироғи, ҳадик шундаки, ҳали янги даврда импорт ҳажми бунчалик секин ўсмаган ва импортнинг ўсиши секинлашиши бунчалар паст суръатгача туширилиб прогноз қилинмаган. Ўтган ёмон замонда, импортнинг маъмурий чекланиши (прогнозларда, амалдаям), ҳатто бутун бошли товар позициялари бўйича норасмий тақиқлаб қўйилиши конвертация ёпиқлигида нормал ҳолат бўлганини эслатиш шарт бўлмаса керак. Импорт ўсишининг 2024 йилда 1,2%гача пасайиши кутилмаси, келаси йилда 4,3%гача секинлашиши прогнози қандайдир изоҳланиши керак. 6%лик иқтисодий ўсиш шароитида бу қайси омилларнинг қўлловчи ёки секинлаштирувчи таъсирида юз беради? Протекционизм янада кучайтириладими? Нотариф тўсиқлар яна авж оладими? Қайси соҳаларда? Бизнес қандай сюрпризларга тайёр бўлиши керак?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin