26K48Telegramda ochish
2024 йил бюджети қайта кўриб чиқилади: тақчиллик яна 4,5 трлн.сўмга ошади Бюджетномага кўра, 2024 йилги Давлат бюджети харажатлари қайта кўриб чиқилиб, харажатлар тасдиқланган бюджетга нисбатан ошиши кутилмоқда. Очиқланган маълумотларга кўра, Консолидацияланган бюджет харажатлари тасдиқланганига нисбатан 7,2 трлн.сўмга ошиши мумкин, даромадлар эса 2,7 трлн.сўмга. Бюджет мундарижасида таркибий ўзгаришлар Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари билан боғлиқ бўлади. Ташқи қарз ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар 11.8 трлн.сўмдан 16,5 трлн.сўмгача кўпайиши қайд этилган. Консолидацияланган бюджет тақчиллиги 4,5 трлн.сўмга, 57,1 трлн.сўмгача ошиши мумкин. ЯИМ ҳажми норасмий ва яширин иқтисодиёт ҳисобига қайта баҳолангани ва кўпайтирилгани (оқартирилганмикан?) туфайли тақчилликнинг ЯИМга нисбати 4% даражасида сақланиб қолади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin