80 шиптир ва пропан нархлари пойгаси тўхтагани йўқ
Октябрнинг охирги кунида 80 шиптирнинг тоннаси яна 10 млн. сўмдан ошган, пропан нархи эса 9,5 млн.сўмга яқинлашган. Яьни ҳар икки монопол ёқилғи ой охирида яна рекорд нархлар чегарасида сотилган.
80 шиптир ва пропан билан боғлиқ яна бир ғирромлик - ахборот манипуляцияси қўлланилмоқда. Унга кўра, муттаҳам монополист ва олигархлар котировкаларни оширворган кунлари нархлар тўғрисида маълумот берилмаяпти. Нархлар тушган куни эса, гўёки ҳаммаси рисоладагидек, берилмоқда. Масалан, нархлар кўтарилиб кетган 31 октябрь куни маълумот очиқланмаган, 1 ноябрь куни нархлар пасайгач, шу кунга қўшиб берилган.
Яна бир ярамас манипуляция биржага чиқарилиб, савдолар ўтгач, битимларни аннуляция қилиш билан боғлиқ бўлмоқда. Яъни, бу билан гўёки биржага чиқарилган пропан ҳажмини кўпроқ, дея кўрсатишмоқчи бўлишмоқда.
Шунингдек, номини ошкор қилмаган биржа иштирокчилари ўзи йўқ, мавжуд бўлмаган пропанни биржага чиқариш бўйича ҳаракатлар мавжудлигини айтишмоқда.
Хуллас, ўйинлар тўхтамай давом этмоқда.