Кутилаётган қора душанба ҳақида
Камдан-кам ҳолатларда келаётган кун ва ҳафтани молиявий маънода "қора душанба" ё "қора ҳафта" деб олдиндан аташ мумкин.
Эртага Россия фонд ва валюта бозори, гар очилса, тарих кўрмаган касодликка гувоҳ бўлишимиз мумкин бўлади.
Бекорга очилса демадим. Катта эҳтимол регуляторлар биржалар фаолиятини очмайди, балки, номаълум муддатга тўхтатади. Россия Марказий банки эса рублнинг эркин алмашувига вақтинча чекловларни жорий қилади ёки тўлиқ бошқариладиган курс режимига ўтишини кутиш мумкин.
Рубль ва рус қимматли қоғозларининг қулаши Россиядан ташқари халқаро платформаларда кузатилади ва давом этади.
Россиядаги ватандошларимиз эртага валюта алмаштириш ёки пул ўтказиш билан боғлиқ операцияларни, бизнес эса транзакцияларни тўхтатиб тургани маъқулроқ. Токи эълон қилинадиган алоҳида махсус режимнинг шартлари аён бўлгунича.
Ўзбекистондаги ватандошларимиз, Россия билан ишлайдиган бизнес вакиллари ҳам Россияга ўтказма ва битимларни амалга оширмай турганлари афзал кўринади.
Вазиятнинг қанчалар даражада ўзгаришини ва мураккаблик чегараси қаергача давом этишини баҳолаш жуда қийин.
@the_bakiroo