Россияда янги валюта чекловлари нимани англатади?
Энг биринчи оқибат бу - қора бозорнинг пайдо бўлиши бўлади. Россия банкларининг айирбошлаш шохобчалари эрталабдан валюта сотишни тўхтатди. Демак, энди фақат валютани қўлдан сотиб олиш мумкин бўлади.
Иккинчи оқибат, халқаро пул ўтказмалари орқали пул ўтказиш янада қимматлашади. Пул ўтказиш тизимлари долларнинг янада қиммат курси билан ишлашга ўтишади. Чунки халқаро пул ўтказмалари рублни валютага айлантириб олишга ягона имконият бўлиб қолади.
Учинчи оқибат, барча омонатчилар Россия банкларидан пулларини ёппасига олиб чиқиб кета бошлашади. Рублда ҳам, валютада ҳам. Чунки бу чекловлардан кейин бошқа янаям даҳшатли чекловлар юз бериши риски кескин ошди. Рус банклари жуда оғир ликвидлик муаммосига дуч келишади. Уларнинг банкротлиги серияларини йил охирида эмас, шу яқин ойларда кўра бошлаймиз.
Тўртинчидан, Россия билан чегарадош мамлакатлар валюталарига юклама ҳаддан ташқари ортади. Худди 1993 йилда совет рубли ёпирилиб келгани сингари Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбойжон, Грузия каби давлатларга рус рублининг оқиб келиши янада кучаяди. Чунки рублнинг долларга айлантириб олишнинг чекланмаган имкониятлари фақат шу давлатларда сақланиб қолмоқда.
Энди ҳамма эсда тутиши керакки, бундан буёғига рубль тўлақонли валюта эмас, унда акс этган ҳар қандай актив тўлақонли актив эмас. Рубль энди росмана қиймат ифодаламайди.
@the_bakiroo