Россиядаги ягона ўзбек банки ҳақида
Кейинги кунлардаги воқеалар, айниқса, эртадан банклар учун бошланадиган янги реаллик Россиядаги ягона ўзбек банки - "Азия инвест банк"нинг аҳамиятини ҳаддан зиёд оширади.
100 фоиз ўзбек капитали асосидаги фаолият мазкур банкни санкциялардан ҳоли платформага айлантириши мумкин. Россиядаги санкция остида қолган банклар билан муносабатларда ўзбек банклари рикошет санкцияларга тушиб қолмаслик учун "Азия инвест банк" вакиллиги ҳимоя кўпригига айланиши табиий.
Вакилликдаги воситачилик бу банклар учун.
Лекин Россия билан боғлиқлигимиз кўпроқ меҳнат мигрантларининг ўтказмаларига ҳам таалуқли. Ҳозирча фақат Москвадагилар фойдаланиши мумкин бўлган "Азия инвест банк"нинг "АзияЭкспресс" пул ўтказмалари тизимини оммалаштириш вақти, менимча, етиб келди. Мигрантларимиз хавфсиз, кафолатланган, шунингдек илова орқали фойдаланиши мумкин бўлган миллий тизимни сўрашга ҳақли. Балки ўзбек банклари мижозлари (Ҳумо, Узкард) идентификациясини тан олиш ва ўзбек банклари мижозларини "Азия инвест банк" мижози ўлароқ кўриш режимига ўтиш керакдир. Билмадим. Лекин вазиятни ўзгартириш энди лозим ва лобуд.
@the_bakiroo