35K374Telegramda ochish
Россиянинг SWIFTдан узилиши баҳолаб бўлмайдиган муаммолар яратади Қурбонов Россиянинг SWIFTдан узилиши бўйича қатор мулоҳазали фикрларни билдирган. Бу бўйича охирги қарши давлатлар Германия ва Италия розиликлари олиб бўлинган. Агрессорга имкон қадар кўпроқ зиён бериш учун бу ҳақда келаси ҳафтанинг илк иш куни ва февралнинг охирги кунида эълон қилиниши мумкин. Албатта SWIFTга нисбатан альтернатив воситалар мавжуд, Ўтган аср технологияси Телетайпдан тортиб СПФС платформасигача вариантлар ишга тушиши мумкин. Лекин транзакцион ҳаражатлар каррасига юқори бўлади. Йилига, масалан, Россия билан Ўзбекистон ўртасида 10-12 миллиард долларлик транзакциялар ўтади. Транзакцияларнинг 99 фоизи долларда юз беради. SWIFT яратадиган афзаллик, масалан, халқаро пул ўтказмалари, депозит операциялари нархини ҳозирги даражадаги минимумда ушлаб туришга имкон беради. Афсуски, масалан, телетайп орқали молиявий ахборот алмашинишда бундай эмас. Қолаверса, ахборот алмашинишда, идентификациялаш ва молиявий муттаҳамлик билан боғлиқ рисклар каррасига ортади. Шундай экан, келаси ҳафта ўзбек банклари учун ҳам синовли бўлади. Мен Россия банкларини асло ўйлаетганим йўқ, улар, табиийки, жазога лойиқ. Менинг оғриғим Ўзбекистонликлар ва айниқса, Ўзбекистонлик мигрантлар билан боғлиқ. Шу ўринда, мигрантларимиздан ҳам, бизнес вакилларидан ҳам SWIFT узилиши юз бериши шароитида битим ва ўтказмалардан, токи вазият барқарорлашгунча, тийилиб туришини яна бир бор сўрайман. @the_bakiroo https://t.me/kurbanoffnet/6269

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin