Курбанов ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдаги хаос ва мақсади номутаносиб лазейкаларга эътибор қаратмоқда. Литр ҳақидаги ҳужжатга метр ҳақидаги талабларни тиқиб юбориш янги даврнинг зўр тажрибасига айланган. Нимаям деймиз, биринчи марта эмас, охиргисиям эмас. Бунданам муҳим ва қиммат савол бор: 11-8 бандга киритилган ўзгартириш, яъни техпаспортнинг 5 йил муддатга берилиши қо
Kurbanoffnet
OAVКурбанов янги илова дейилаётган Avtoraqam иловасида авторақам 8 652 000 сўм (21 БҲМ) бўлиб қолганидан ҳайрон бўлмоқда. Ваҳоланки, 1-3 тоифа авторақамларни ягона оширилган тўлов миқдори 2025 йил октябрда 7 004 000 сўм (17 БҲМ) дея эълон қилинган ва декабрь охиригача шундай нархда сотилган эди. Лекин январнинг биринчи кунларида 3,5 БҲМ нархидаги "оддий авторақамлар" йўқ бўлиб қолиб, талабгорларга ф
Свети кўп ўчадиганлар клубининг твиттердаги раиси Курбанов свет ўчмаслиги учун кимга қанақа пакет оборса бўлади, деб сўрамоқда. Маҳалласида тўй, лекин атайин қилгандек, свет йўқ экан. Агар Курбанов тармоқда ҳадеб шунақа энерголуқма ташлайверса, шонли энергетиклар подстанциясини 3 йил таъмирлаб, кейин алмаштирворишлари мумкин. Ана унда кўради 17 соат свет бўлмаслиги қанақа бўлишини. Шунда ҳозирги
Бугунги учрашувда Мурод Назаров дарахт кесишни легаллаштиришга чақириқдан ташқари пойтахт Бош режасига коррекция (ўзгартиришлар) киритилаётганини ҳам очиқлаб берди. Эслатиб ўтамиз, 7 йил бош режасиз яшаган, палапартиш қурилиш ва антиижтимоий тажрибага гирифтор этилган Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланганига ҳали 7 ой бўлгани йўқ. Лекин бош режани ўзгартиришга уринишлар ва лобб
Курбанов Тошкент аэропортида свет ўчиб қолгани ҳақида тўхталиб, стратегик объектларда электр таъминотида шундай бўлаётган бўлса, биз оддий халқ хафа бўлмасак ҳам бўларкан, қабилида луқма ташламоқда. Бу ерда масаланинг яна бир хавотирли томони бор. Аэропортдаги авария ҳақида на Энергетика вазирлиги, на Ўзбекистон аэропортлари АЖ хабар берди. Бу цензуранинг янги турими? Чунки энергоцензура нуқтаи н
Нима учун маҳаллий қатновлар хорижий қатновлардан кмга чаққанда каррасига қиммат, нима учун авиакомпаниялар Урганчга ва Бухорога қатнашдан кўра, Дубайга ва Алматига учишни маъқул кўради? Курбанов ёзғираётганидек, Урганчга учиш Дубайга учишдан қиммат, худди шунингдек, масалан, юқоридаги скриншотларда кўраётганингиздек, айни тоифаларда ва мос саналарга 600 кмлик Бухорога бориб келиш (Ҳавошка), 800
Курбанов Soliq иловасида йиғилган кэшбекларни картага чиқариб олиш учун комиссия бирдан 2%гача кўтарилганига эътибор қаратмоқда. Илгари комиссия миқдори 0,7% эди. Маълумот учун ойига ўртача 100 млрд.сўмгача кэшбек тўланади, картага ўтказишда ушлаб қолинаётган комиссия 700 млн.сўмдан энди 2 млрд.сўмгача ошмоқда. Комиссиянинг оширилиши ва қайси асосларга кўра оширилиши ҳақида бирон расмий оферта эъ
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди. Бу бўйича Давлат раҳбарининг ўзи топшириқ бергани айтилмоқда. Бунда март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмалари ҳисобга олинган. P.S. Курбанов тўғри айтаяпти, б
Курбанов Чилонзордан тортиб Мирзо Улуғбек туманигача квартал ва маҳаллалар ўртасида қолиб кетган охирги бўш майдонларда ҳам сароймонанд "Маҳалла марказлари" қурила бошланганига эътибор қаратмоқда. 5, 6, 7 қаватли маҳалла марказлари аслида маҳаллалар учун эмаслиги, нари борса маҳалла учун бу биноларнинг ертўласидан ёки томидан жой тегишини ҳамма билади: Ер майдонларини ажратган амалдорлар ҳам, ер
Курбанов шунақа қилсаям бўлармиди, деб ҳайрон бўлмоқда. Божни ошириш ҳам шартмас. Сертификатлаштириш бўйича орган аккредитациясини тўхтатиб турасан, бўлди. Вуаля. Ким бундай комбинацияни ўйлаб топган. Ким бўлиши мумкин бу комбинатор? Тўхтанг-чи. "лифт, эскалатор...иситиш қозонлари" - буларни ким монополлаштириб олган? "Ҳийлаи шаръий" усулда импорти тўхтатилган бу маҳсулотларни ким ишлаб чиқаради?
Курбанов “Silk Avia”нинг самолетлари бешсоатлаб аэропортга қантариб қўйилганидан, бу орада минглаб йўловчилар ва туристлар самолетга чипта тополмай, азоб чекаётганидан жиғибийрон бўлмоқда. Ростанам содда ёки ўзини соддаликка солаётган Курбанов буни Silk avia'да раҳбарият ўзгарганига боғламоқда. Гап шундаки, Silk avia тузилган вақтда, ҳозир ҳам мақсадлар маҳаллий қатновлар самарадорлигини ошириш б
Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Energy Tashkent компанияси бошқарувига берилганди. 30 йил муддатга. Битим доирасида кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик подстанциялари, иссиқлик ва иссиқ сув ҳисоблагичлари ўрнатиш, шунингдек, авария ҳолатлари, иссиқлик йўқотишлари, энергия ва сув истеъмолини кескин камайтириш, иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қил
Беихтиёр шундай қилиш мумкинмиди, дейишингиз мумкин. Кеча Курбанов ва Давлетов парковкадан яримсупермаркетга, кейин бизнес марказга айланган, гузардан кўп қаватли уйларга дўнган лойиҳалар ҳақида ёзғиришди. Шахсан ўзим Чилонзор 9- кварталда бир қаватли гузар ва участковой учун ажратилган ер майдонида, бузилган гаражлар ўрнида икки қаватли боғча учун ажратилган майдонларда бўй чўзган кўп қаватли уй
Курбановнинг мактаб формаси бўйича вазирлик айтаётган гаплар мактабларда кўраётган воқелигимизга ҳеч мос келмаётгани ҳақида постини ўқиб, эски совет латифаси эсга тушди. "Тиббиёт поликлиникасига бир эркак шошиб, ҳовлиқиб кириб келипти: - Менга зудлик билан кўз-қулоқ дўхтири керак, тезда топиб беринглар. - Тўхтанг, тўхтанг, —дейишипти поликлиника қабулхонасидагилар: - Балки сизга бурун ва қулоқ дў
Эсингизда бўлса, бир муддат олдин ОСГО - транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш мукофотлари ўзини қопламаётгани ҳақида ёзган эдик. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси эълон қилган маълумотларга кўра, гумонлар ҳақиқатан ҳам ўринга эга бўлиб чиқмоқда. Январь-апрель ойларидаги фаолият яку
8 кундан кейин, Давлат раҳбарининг автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш тўғрисидаги топшириғи ижро этилиши керак. Жонкуяр Қурбонов ҳозирдан ташвишга тушаяпти: октябргача чўзилаётган шунча навбат қандай сўрилиб кетади? Расмий статистика бўйича 2022 йилнинг 3 ойида 68 905 дона автомобиль ишлаб чиқарилган, бу 2021 йил кўрсаткичидан 24 451 дона кўп (айнан ўтган йили талабнинг қондир
Тошкент имтиҳон маркази 1 апрелдан бошлаб имтиҳон топшириш нархини 50%га, 150 минг сўмгача оширмоқда. Курбановнинг марказ саҳифасига таяниб маълум қилишича, тарифлар беқарор иқтисодий вазият, инфляциянинг тезлашиши ва валюта курсининг кескин ошиши туфайли ўзгартирилган. Алламжонов ва унинг командаси Ўзбекистонда 50%лик инфляцияни ёки доллар курсини 50%га ўсганини қаердан олди экан? Майли, балки у
Қурбонов Россиянинг SWIFTдан узилиши бўйича қатор мулоҳазали фикрларни билдирган. Бу бўйича охирги қарши давлатлар Германия ва Италия розиликлари олиб бўлинган. Агрессорга имкон қадар кўпроқ зиён бериш учун бу ҳақда келаси ҳафтанинг илк иш куни ва февралнинг охирги кунида эълон қилиниши мумкин. Албатта SWIFTга нисбатан альтернатив воситалар мавжуд, Ўтган аср технологияси Телетайпдан тортиб СПФС
Тўғриси, энг эзгу ниятлар билан бошланган ташаббусли бюджет доирасида ҳокимиятнинг чўнтак лойиҳалари ғолиб чиқади, деб асло ўйламагандим. Қурбонов "Чилонзор тумани бўйича туман ҳокимияти учун ошхона қуриш лойиҳаси" ва "4- сектор штабини таъмирлаш" лойиҳалари ғолиб чиққанига эътибор қаратмоқда. Ишончим комил, Чилонзордаги каби жузъий ҳолатлар "Ташаббусли бюджет" лойиҳасини обрўсизлантирмайди. Қайт
Қурбонов коронавирусни даволашга оид препаратлар нархлари турли дорихоналарда фарқ қилиши ҳақида ёзаяпти ва нега устама чегараларининг энг юқориси белгиланган бўлса ҳам фарқлар бунчалар каррасига ўйнашидан таажубланмоқда. Менда бу саволга жавоб бор. Мамлакатда қонун қоидалар шунчаки душманларга ёки бош кўтариб ҳақ талаб қиладиганларга ишлатиладиган матаҳга айланиб қолган. Қанақа чекланган устама?