230 миллион долларлик савол: "техпаспорт ҳар 5 йилда алмашади энновацияси" аввал олинган техпаспортларга қўлланадими?
Курбанов ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдаги хаос ва мақсади номутаносиб лазейкаларга эътибор қаратмоқда. Литр ҳақидаги ҳужжатга метр ҳақидаги талабларни тиқиб юбориш янги даврнинг зўр тажрибасига айланган. Нимаям деймиз, биринчи марта эмас, охиргисиям эмас.
Бунданам муҳим ва қиммат савол бор: 11-8 бандга киритилган ўзгартириш, яъни техпаспортнинг 5 йил муддатга берилиши қоидаси, ўзгартиришлар киритилган 2026 йил 30 мартга қадар олинган техпаспортларга ҳам орқа сана билан тадбиқ этилмайдими, ишқилиб? Айтайлик, олинганига 5 йилдан ошган 2018, 2019 ва 2020 йил вҳк 2026 йил 30 мартгача олинган техпаспортлар алмаштирилиши мажбурмасми? Маълумот учун, ҳозиргача техпаспортларда амал қилиш муддат кўрсатилмаган, яъни муддатсиз (ва барча нормал давлатларда шундай).
Конституция ва қонунларимизга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Лекин Конституциянинг тўғридан-тўғри нормалари ҳам ишламай қолаяптику. Шунга Адлия вазирлиги "5 йиллик техпаспорт" масаласида бир шарҳ берса бўларди.
- https://t.me/kurbanoffnet/10647@kurbanoffnet
- https://lex.uz/ru/docs/8107338lex.uz