34K204Telegramda ochish
Янги ўлпоннинг қиймати қанча? Кейинги ўлпон қандай бўлади? Ҳар йили камида бир миллион автотранспорт воситаси рўйхатга олинаётгани ҳисобга олинса (мопед ва скутерлар билан янада кўпроқ), ҳар йили камида бир миллион "техпаспорт" устига қўшимча равишда 5 йилдан ошган автотранспортлар бўйича яна бир миллион "техпаспорт" алмашади. Бу навбатдаги "энновация"нинг пулдаги қиймати қайси "инвестор"нинг чўнтагига тушади ва қандай тақсимланади? Агар техпаспортни ҳар 5 йилда алмаштириш тўлови автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори даражасида қолса, бу қўшимча яна 2,8 трлн.сўм дегани. Авторақамлар-чи? Техпаспортни ҳар 5 йилда алмаштириш ўлпонини ўйлаб топганлар авторақамларниям ҳар 5 йилда алмаштиришни ва янгитдан тўлов қилишни талаб қилиб қолмайдими? Балки ҳар 5 йилда "права" учун янгитдан ягона имтиҳон марказида имтиҳон топширишниям жорий қилиш керакдир? Абсурднинг боши бор, охири йўқ — чексиз таласа бўлади. Агар гап тийилмаган "энноваторлар" ҳақида кетаяпган бўлса.

Arxivda shunga yaqin