Энергетика вазирлиги генерация ва истеъмолдаги рекордлар билан тўхтамай мақтанишда давом этмоқда. Энергетиклар светсиз жизза бўлиб ўтирган қарияларга, аёлларга, болаларга рекордлар жуда қизиқ, янги рекордлар учун роса дуо қилишаяпти, деб ўйлаётган бўлишиям мумкин. Гап бунда ҳам эмас, бир сутка ўтиб, кечаги ўчишлар ҳақидаги расмий рапортларга ишонилса, узилишлар саноқли ва ҳатто ўшалар ҳам аксари
Kurbanov
ShaxslarШонли энергетиклар нечча йиллардан буён қилиши мумкин бўлган, лекин пайсалга солиб келган (ахир муаммоларнинг кўлами ва кети очилиб қолади-да) ишни, энергожабрдийда жамоатчилик ўзи бажаришга ўтгани қувонарли. Масалан, кеча Зангиотадан Мирободгача 4-7 соат давом этган блекаутдан минглаб ўзбекистонликлар айнан Курбановнинг svetanet картаси орқали хабар топишди. Ҳурматли нашрлар ҳам айнан энергожабр
Курбанов ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдаги хаос ва мақсади номутаносиб лазейкаларга эътибор қаратмоқда. Литр ҳақидаги ҳужжатга метр ҳақидаги талабларни тиқиб юбориш янги даврнинг зўр тажрибасига айланган. Нимаям деймиз, биринчи марта эмас, охиргисиям эмас. Бунданам муҳим ва қиммат савол бор: 11-8 бандга киритилган ўзгартириш, яъни техпаспортнинг 5 йил муддатга берилиши қо
Курбанов янги илова дейилаётган Avtoraqam иловасида авторақам 8 652 000 сўм (21 БҲМ) бўлиб қолганидан ҳайрон бўлмоқда. Ваҳоланки, 1-3 тоифа авторақамларни ягона оширилган тўлов миқдори 2025 йил октябрда 7 004 000 сўм (17 БҲМ) дея эълон қилинган ва декабрь охиригача шундай нархда сотилган эди. Лекин январнинг биринчи кунларида 3,5 БҲМ нархидаги "оддий авторақамлар" йўқ бўлиб қолиб, талабгорларга ф
Тошкентда ҳаво сифатини бузилишига яна пойтахт атрофидаги иссиқхоналар айбдор қилиб кўрсатилиш бошланди. Навбатдаги марта муаммо яратаётган энергетиклар қолиб, стрелка қурбонларга буриб юборилмоқда. Афсуски, ҳар йили такрорланаётган ёлғон методичкага жамоатчилик фаоллари, масалан, ҳурматли Макаренко ҳам чиппа-чин ишона бошлаган кўринади. Курбанов, ишонинг, иссиқхоналарни ҳимоя қилиш керак, иссиқх
Курбанов "янгича тартиб" бўйича исталган оддий рақамни, масалан, оддийгина 492 рақамини расмийлаштириш 7 миллион 4 минг сўмга (17 БҲМ) тушиши мумкинлигига эътибор қаратмоқда. Эмишки, бу танлов учун тўловмиш. Бу механизм авторақам сотиш билан боғлиқ триллионлаб тушумларни яна каррасига оширади (ўзи шунинг учун дўкон пештахтаси кенгайтирилди). Хўп, ниманики сотиб пул қилиш, янги ва янги ўйлаб топил
Свети кўп ўчадиганлар клубининг твиттердаги раиси Курбанов свет ўчмаслиги учун кимга қанақа пакет оборса бўлади, деб сўрамоқда. Маҳалласида тўй, лекин атайин қилгандек, свет йўқ экан. Агар Курбанов тармоқда ҳадеб шунақа энерголуқма ташлайверса, шонли энергетиклар подстанциясини 3 йил таъмирлаб, кейин алмаштирворишлари мумкин. Ана унда кўради 17 соат свет бўлмаслиги қанақа бўлишини. Шунда ҳозирги
Пойтахт Тошкентда парковка қуришга ажратилган, лекин кейин ажратилган ер майдонларида "дом" қурилган ё бизнес марказга айланиб кетган мисоллар нечта? Ўнлабми? Йўқ, ишонч билан айта оламан, бунақа мисоллар юзлаб. Пойтахтда бирон квартал ёки маҳалла йўқки, масалан, 2010-2020 йилларда гаражлар бузилмаган. Чилонзордан тортиб Юнусободгача ҳозир шу гаражлар ўрнида ваъда қилинганидек, режалаштирилганиде
Тўғри айтаяпти энергожабрдийда Курбанов, энергошоввозлар тўдаси истеъмолчини бир тийинга олмайди, токи узилишлар учун қуртдек жарима тўлашмагунча, токи свет ўчиши билан пеня чиккилаб йиғилишни бошламагунча. Лекин булар ўзини ўзи жазолармиди? Курбановни тизимли энергоқурбонга айлантириб ҳар куни жазолаш осонроқку. Шонли энергетикларнинг гўёки график асосида, авария ва таъмирлаш баҳонасида суткас
Уч йилча аввал Энергетика вазирининг собиқ ўринбосарларидан бири айтганди: свет ҳамманикида ўчади, менкидаям ўчади, қариндошларимникидаям ўчади. Уларга узилиш уч соатдан кўпга чўзилиб кетмаса, мени безовта қилманглар дейман. Шундан бери мен ҳам кун давомида бир марталик ёки кетма-кет ўчишлар 3 соатдан ошсагина, тармоқда ёзаман. Чунки бу пайтга келиб очиқ мурожаатдан бошқа чора ҳам қолмайди. Қанда
Курбанов Тошкент аэропортида свет ўчиб қолгани ҳақида тўхталиб, стратегик объектларда электр таъминотида шундай бўлаётган бўлса, биз оддий халқ хафа бўлмасак ҳам бўларкан, қабилида луқма ташламоқда. Бу ерда масаланинг яна бир хавотирли томони бор. Аэропортдаги авария ҳақида на Энергетика вазирлиги, на Ўзбекистон аэропортлари АЖ хабар берди. Бу цензуранинг янги турими? Чунки энергоцензура нуқтаи н
Твиттерда, пенсионерлардан бири ёзмоқда: “Бизни додимизни Адлия, Антимонополия ва тегишли идораларга етказинг, илтимос. Бизга озгина трафик қўшиш баҳона тарифни розилигимизсиз оширмасин! Эзворишди ҳар ой тарифлар ошиши, февралда, мартда, энди майда”. Адлия вазирлиги нима қила олишини билмайман, лекин, менимча, Рақобат қўмитасининг уяли алоқа компанияларининг тил бириктириб, ишлатилмайдиган мГб в
Нима учун маҳаллий қатновлар хорижий қатновлардан кмга чаққанда каррасига қиммат, нима учун авиакомпаниялар Урганчга ва Бухорога қатнашдан кўра, Дубайга ва Алматига учишни маъқул кўради? Курбанов ёзғираётганидек, Урганчга учиш Дубайга учишдан қиммат, худди шунингдек, масалан, юқоридаги скриншотларда кўраётганингиздек, айни тоифаларда ва мос саналарга 600 кмлик Бухорога бориб келиш (Ҳавошка), 800
Курбанов Soliq иловасида йиғилган кэшбекларни картага чиқариб олиш учун комиссия бирдан 2%гача кўтарилганига эътибор қаратмоқда. Илгари комиссия миқдори 0,7% эди. Маълумот учун ойига ўртача 100 млрд.сўмгача кэшбек тўланади, картага ўтказишда ушлаб қолинаётган комиссия 700 млн.сўмдан энди 2 млрд.сўмгача ошмоқда. Комиссиянинг оширилиши ва қайси асосларга кўра оширилиши ҳақида бирон расмий оферта эъ
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди. Бу бўйича Давлат раҳбарининг ўзи топшириқ бергани айтилмоқда. Бунда март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмалари ҳисобга олинган. P.S. Курбанов тўғри айтаяпти, б
Курбанов Чилонзордан тортиб Мирзо Улуғбек туманигача квартал ва маҳаллалар ўртасида қолиб кетган охирги бўш майдонларда ҳам сароймонанд "Маҳалла марказлари" қурила бошланганига эътибор қаратмоқда. 5, 6, 7 қаватли маҳалла марказлари аслида маҳаллалар учун эмаслиги, нари борса маҳалла учун бу биноларнинг ертўласидан ёки томидан жой тегишини ҳамма билади: Ер майдонларини ажратган амалдорлар ҳам, ер
Курбанов қарорда ҳатто аккумулятор сўзини тўғри ёза олишмаганидан ҳайратда. Тиззада, қанақадир манфаатдор офисларда матн ёзишаётганида асосий масала қўл қўйдириб олиш бўлади. Савод, стратегик қарорларга мувофиқлик ёки Ўзбекистон халқи манфаати унутиб турилади. Биринчи марта эмас-ку.
Пропан учун потолок спред қўлланилиши ортидан олигархлар ва монополистлар уюштираётган нарх пойгасида 80 шиптир яна илгарилаб кетган. 1 тонна шиптирнинг нархи ўртача 10 050,7 минг сўмни ташкил этган. Бу навбатдаги янги рекорд. Бугун ҳам 80 шиптирнинг нархлари ўсишда давом этган. Айрим битимларда Курбанов "миллий ғурур" (ҳам миллатни қоқиштирадиган, ҳам захарлайдиган восита бўлгани учун бўлса кера
Курбанов шунақа қилсаям бўлармиди, деб ҳайрон бўлмоқда. Божни ошириш ҳам шартмас. Сертификатлаштириш бўйича орган аккредитациясини тўхтатиб турасан, бўлди. Вуаля. Ким бундай комбинацияни ўйлаб топган. Ким бўлиши мумкин бу комбинатор? Тўхтанг-чи. "лифт, эскалатор...иситиш қозонлари" - буларни ким монополлаштириб олган? "Ҳийлаи шаръий" усулда импорти тўхтатилган бу маҳсулотларни ким ишлаб чиқаради?
Курбанов “Silk Avia”нинг самолетлари бешсоатлаб аэропортга қантариб қўйилганидан, бу орада минглаб йўловчилар ва туристлар самолетга чипта тополмай, азоб чекаётганидан жиғибийрон бўлмоқда. Ростанам содда ёки ўзини соддаликка солаётган Курбанов буни Silk avia'да раҳбарият ўзгарганига боғламоқда. Гап шундаки, Silk avia тузилган вақтда, ҳозир ҳам мақсадлар маҳаллий қатновлар самарадорлигини ошириш б