Фойдаси йўқми?
Твиттерда, пенсионерлардан бири ёзмоқда:
“Бизни додимизни Адлия, Антимонополия ва тегишли идораларга етказинг, илтимос. Бизга озгина трафик қўшиш баҳона тарифни розилигимизсиз оширмасин! Эзворишди ҳар ой тарифлар ошиши, февралда, мартда, энди майда”.
Адлия вазирлиги нима қила олишини билмайман, лекин, менимча, Рақобат қўмитасининг уяли алоқа компанияларининг тил бириктириб, ишлатилмайдиган мГб ва смсларни кўпайтириш баҳонасида бирин-кетин тарифларни оширишини тўхтатиб қолишга, жазолашга ва умуман истеъмолчилар фойдасига нимадир қилишга ресурслари етмайди.
Мен Курбановга ўхшаб аллақачон қўл силтаб қўймаганман, айтайлик, ҳар сафар тарифларни оширишганида қарғаб тураман. Сиз ҳам шундай қилинг.
Ҳақдорнинг қарғиши ўтади.