29K165Telegramda ochish
"Уяли алоқа йиртқичларидан" истеъмолчиларни ким ҳимоя қилади? Уяли алоқа компаниялари ҳеч қачон ишлатилмайдиган мегабайт, смс ва дақиқаларни қўшган бўлиб тарифларини оширишда давом этишмоқда. Бирон бир ой йўқки, худди Иванушкани ейишга ўзаро келишган ялмоғиз ва алвастилардек қайсидир компания шу усулда тарифларини ошириб олмаган бўлса. Бу "мобиль йиртқичлар" учун акциз солиғи бекор қилиниб, триллионлар совға қилингани кифоя қилмаган. Истеъмолчининг ҳуқуқи мавжуд бўлган нормал давлатларда Офертада борми, йўқми, бу каби қароқчилик фойдаланилмайдиган хизматга мажбурлаш деб баҳоланган бўларди. Антимонополия органи музокара кучи истеъмолчида эмаслигини баҳолаб, истеъмолчи ўзини ҳимоя эта олмаслигини инобатга олиб, йиртқичларни аёвсиз жазолаган, триллионлаб жаримани қуртдек санаб, бюджетга қайтарган бўларди. Афсуски, янги Ўзбекистонда истеъмолчиларнинг ҳимоячиси йўқ, Ҳимоятсиз истеъмолчиларда очофат йиртқичларни қарғашдан бўлак чора қолмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin