Бозор ярата олишмадими, жарима тўлашсин
Тўғри айтаяпти энергожабрдийда Курбанов, энергошоввозлар тўдаси истеъмолчини бир тийинга олмайди, токи узилишлар учун қуртдек жарима тўлашмагунча, токи свет ўчиши билан пеня чиккилаб йиғилишни бошламагунча.
Лекин булар ўзини ўзи жазолармиди? Курбановни тизимли энергоқурбонга айлантириб ҳар куни жазолаш осонроқку.
Шонли энергетикларнинг гўёки график асосида, авария ва таъмирлаш баҳонасида суткасига 1 соатдан, ойига 5 соатдан ортиқ ўчиришлари бўйича аҳолига ҳам, бизнесга ҳам жарима тўлаши қонунчилик кун тартибига кўтарилиши лозим.
Балки бу масалани Рақобат қўмитаси кўтарар, балки формал бўлсада, ижтимоий қатламлар учун жон куйдириши керак бўлган ХДП ё Адолат кўтарар.
Бир нарсани билиш керакки, энергокасофатлардан энг кўп жавр чекаётган айнан ижтимоий қатлам бўлмоқда (тарифларнинг юки ҳам энг кўп ижтимоий қатлам белини эгди). Пули бор олигархлар ё уларнинг югурдак шотирлари қиш совуғида ё ёз иссиғида свет бўлмаса ҳам ўзига комфорт ярата олади. Ўқитувчи, дўхтир, пенсионер ва нафақачида бундай имконият йўқ.
P.S. Бир ярим соатлар аввал Тошкент тумани ярмида яна свет кетган. Яна 5 соатлардан кейин тиклашмоқчи, лекин тажрибадан келиб чиқсак, бу унча аниқмас.
- https://t.me/kurbanoffnet/9839@kurbanoffnet
- https://t.me/toshkenttumanihokimligi/30107@toshkenttumanihokimligi