25K165Telegramda ochish
Бош режага амал қилинмаса, у нега қабул қилинди? Ўзимиз қабул қилган қоидаларга ўзимиз амал қилмас эканмиз, учинчи дунёнинг думида қолаверамиз. Инфратузилмасига ортиқча ва ҳаддан зиёд юклама тушаётган пойтахт осмонўпар бинолар қурилишининг навбатдаги тўлқинига рўпара бўлиш арафасида турипти. Агар кўз-кўз қилинган тақдимотлар ижрога қабул қилинса, Ислом Каримов, Шевченко кўчалари ва яна Бешёғоч бозори ўрнида яқиндагина қабул қилинган Бош режага зид равишда 53 қаватли бизнес офислар ва 30 қаватли чумолихоналар қад кўтаради. Хусусан, Ислом Каримов кўчаси боши, Фотон АЖ ўрнида 53 қаватли минора пайдо бўлади. Нима учун завод “хусусийлаштирилган” ўзи ё аввал бошдан завод ўрнида осмонўпар минора қуриш режаси бормиди, деган саволлар ҳам керак (хусусийлаштириш шартларини бир кўтарингларчи, Давактивдаги жаноблар ва ошхўр консультантлар). Лекин бу зонада бош режа бўйича 25 қаватдан юқори бино қуриш мумкин эмаслигини кимдир уларга айтганми? Ё санкцияларга рўпара келганларга умуман фарқи йўқми? Бу бесўнақай алламбало қурилса, ҳар куни свет ва сув ўчадиган, барча кесишувчи кўчалари стоянкага айланган Сенат атрофида нималар содир бўлишини тасаввур қилганми кимдир? Яна бир 30 қаватгача осмонўпар бинолар мажмуаси Шевченко кўчасининг биқинида, собиқ Давлат геология қўмитаси ўрнида жой эгаллайди (бу жой ҳам “хусусийлаштирилгани” эсингиздадир?). Лекин бош режага кўра, мазкур зонада фақат 5 қаватдан ошмаган биноларни қуришга рухсат берилган. Учинчи лойиҳа Бешёғоч бозори ўрнида У 10,6 гектар майдонда баландлиги 30 қаватгача бўлган (бош режа бўйича 9 қаватдан баланд бўлмаслиги керак) турар жой мажмуасини қуришни назарда тутади. Қизиғи шундаки, 5 ой аввал мазкур манзилда 9 қаватдан баланд бинолар қуришга Қурилиш вазирлигининг ўзи қарши чиққанди? Энди мумкин бўлиб қолдими? Агар Тошкент ва тошкентликлар ҳақида ўйланса, Бешёғоч бозори ўрнида ҳеч нарса қурилмаслиги, тарихий бозор тикланиши керак. Magic city лақабли бутафория билан ўзи Бешёғочнинг юзи йўқ бўлди. Бу кетишда Бешёғочнинг номиям қолмайди. Барака топгурлар, иш шунақа кетса, Бош режани қабул қилмай, билганича ер сотиб, бузиб, пойтахтнинг юзини йўқ қилиб, Янги Тошкентга кўчкунча, яна 10 йил чўзиб юраверганинглар яхшимасмиди? Баҳонангиз ҳам тайин бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin