23K171Telegramda ochish
7 йил деганда тасдиқланган бош режа 7 ой ўтмай ўзгарадими? Бугунги учрашувда Мурод Назаров дарахт кесишни легаллаштиришга чақириқдан ташқари пойтахт Бош режасига коррекция (ўзгартиришлар) киритилаётганини ҳам очиқлаб берди. Эслатиб ўтамиз, 7 йил бош режасиз яшаган, палапартиш қурилиш ва антиижтимоий тажрибага гирифтор этилган Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланганига ҳали 7 ой бўлгани йўқ. Лекин бош режани ўзгартиришга уринишлар ва лоббилар аллақачон бошланиб кетган. Масалан, Шевченко кўчаси биқинида 5 қаватдан ошмаган биноларни қуришга рухсат этилган, лекин режага тупуриб қўйиб, 30 қаватли мажмуа қуришмоқчи. Макаренко Қурилиш вазирлигининг раҳбарлари ва мутахассислари оғзидан чиқаётган гапларга эътироз билдирса, балога қолмоқда. Эски Россия меҳмонхонаси ўрнида ҳам 9 қаватгача чегара бўлишига қарамай, 30 қаватли бинолар қуриш режаларини очиқ айтишмоқда. Демак, халқ билмаган гаплардан қурилиш корчалонлари аллақачон хабардор ва ёпиқ эшиклар ортида келишувлар ҳам якунига етиш арафасида. P.S. Курбанов, фол очмаган экансиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin