21K25Telegramda ochish
Муаммо кўп, ечимлар-чи? Айни дамда мева-сабзавот экспортчилари билан очиқ мулоқот бўляпти. Учрашувнинг асосий мақсади соҳадаги тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш механизмларини ишлаб чиқиш ва экспорт салоҳиятини янада оширишдан иборатлиги айтилди. Бу масалага нафақат тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, балки ташқи иқтисодий алоқаларимиз ва валюта тушумига бевосита таъсир қилувчи омил сифатида ҳам қараш керак. Охирги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти Ўзбекистон ташқи савдосида муҳим ўрин эгаллаб боряпти. Бизнинг мева-сабзавотларга, айниқса, яқин қўшни давлатлар бозорларида талаб юқори. Лекин экспорт жараёнида қатор тўсиқлар ҳам йўқ эмас. Ҳозир бўлаётган учрашувда айнан шундай масалалар муҳокама қилиняпти. Бундай учрашувлар жойлардаги ҳолатни реал баҳолаш ва ўзгаришларни жонли муҳокама қилиш имконини беради. Лекин натижалар амалда кўриниши керак. Акс ҳолда очиқ мулоқот тушунчаси ўз қадрини йўқотиши мумкин. Жонли эфирни ушбу ҳавола орқали томоша қилиш мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin