22K93Telegramda ochish
Қийшиқ иқтисодиёт Хуршид Йўлдошевнинг Европадан буюртма қилган кофе доналари йўлкирасини қўшгандаям Тошкентдагидан арзон тушиши (дарвоқе, бутун Тошкент кофеманлари хориждан кофе буюртма қилишади), Беҳзод Ҳошимовнинг АҚШдан витамин С олиб келиши, самолетга миниб Тошкентга дори-дармон ташиш ҳақиқатан ҳам арзонроқ тушиши ёки минглаб ўзбекистонликларни аэропортда қайсидир оилани бебилиска бой қилаётган IMEI рўйхати учун пулини ва вақтини совуришга мажбур бўлишлари бу қийшиқ иқтисодиётнинг белгилари. 2016 йилгача Ўзбекистон иқтисодиёти касал эди. Орада бир муддат тузалиш йўлига кирди, лекин яна қийшайиб кетди. Қайсидир гуруҳларнинг 10 миллион долларга эга чиқишлари учун бутун Ўзбекистонга миллиардлаб зарар етказишга ва ҳатто уларни қанақадир ёлғон мафкура тўқиб ҳимоя қилишга тайёрлик жаҳди мавжуд экан, иқтисодиётимиз ўнгланмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin