Нега Ўзбекистон иқтисодий ривожланиши секин кечмоқда?
Аввалги ёпиқ эпохада кечган 25 йилда Сурия бўп қолмаганимиз билан овунтириш бўйича пропаганда воситалари доим ишлатилганига қарамай, бирон марта нега Қозоғистон ёки ҳеч қурса Мўғулистон бўлмаганимиз ҳақида сўз очилмасди.
Қолоқлигимизга етаклаган сабаблардан бири мамлакатнинг ёпиқлиги, зараркунанда бож чекловлари эди. Беҳзод Ҳошимов нега истисодий ривожланишимиз ҳалиям суст кечаётгани, прогнозларда айтилаётганидек, бу кетишда юз йилдан кейин ҳам ривожланган мамлакатлар қаторасига кира олмаслигимиз эҳтимолини кучайтираётган, лекин кўзга кўринмаётган йўқотишлар ҳақида сўзламоқда.
“Савдо ўлпонлари - божлар ва нотариф чекловлар ҳақида тушунишимиз керак бўлган нарса шуки, улар асосан меҳнат қуроллари ва хомашёга қўйилади. Чунки деярли барча товар бошқа қайсидир иқтисодий иш учун хомашё.
Бу ерда журналистни кўриб турибсиз, у журналист ўзини меҳнат қуроли бўлмиш - телефон учун 30% бож тўлашга мажбур. Бождан ташқари у ўз вақти билан ҳам тўлайди. Аэропортда навбатга туради. Буни устига, божни йиғиб олиш учун ҳам божхона ходимларини вақтига ҳам солиқ тўловчилар тўлашади. Бундай чораларни умумий иқтисодий харажати биз ҳисоблагандан анча кўпроқ. Агар бу журналист бир нечта меҳнат қуролини олиб кирса - бож ундан ҳам юқори бўлади.
Нега Ўзбекистон иқтисодий ривожланиши секин кечмоқда, деб сўрасак ҳам, асосий тўсиқлардан бири, хомашё ва меҳнат қуроллари қимматлиги. Бу қимматликни деб кўп яратилиши керак бўлган бизнеслар яратилмай қоляпти, яратилиши керак бўлган махсулотлар яратилмай қоляпти вҳкз. Биз фақатгина айсбергни тепасини кўряпмиз холос.
Келинг журналист мисолида ўргансак.
Бу ерда иқтисодий қиймат яратувчи ташкилот - журналист. Унинг қиймат яратувчи воситаси бўлган меҳнат қуролига 30% солиқ солинган, демак аввалбошда у рақобатбардош бўлмаган ўйинда. Энди агар бу халқаро рақобатли ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ҳақида бўлса - тасаввур қилинг, рақобатчилариздан 30% кўпроқ пул ишлатиб ишни бошлайсиз. Кейин эса хомашёга ҳам қиммат тўлайсиз. Чунки деярли барча товарларга божлар ва нотариф чекловлар мавжуд. Яъни мен сизни диққатизни нимага қаратмоқчиман, божларни асосий шикасти - яратилмай қолган иқтисодий неъматлар. Буни ўлчови миллардлар.
Яна осонроқ мисол бор, ҳозирги скутерларга қўйиладиган чекловлар натижасида - катта потенциал иқтисодий қиймат яратилмай қолади, бу ҳолда эса ўлчаб оламиз, буни нархи ошганидан кейин, қанчага буюртмалар камлиги - иқтисодий зарарни ҳажмига тенг бўлади. Яъни асосий маъно шундаки, ҳар бир фаолият турида, биз иқтисодий қиймат яратувчиларни меҳнат қуроллари ва хомашёсини солиқ ва ўлпонларга тортавериб, ишлаб чиқариш нархини ўта ошириб ташлаяпмиз, натижада, миллардлаб долларлик иқтисодий қиймат яратилмай қоляпти, айнан шу нарса, бизни ўсишимизга тўсиқ.
Яқинда, Жаҳон Банки томонидан кўрсатилган статистикада Ўзбекистон ҳатто юз йилдан кейин ҳам ривожланган мамлакатлар қаторасига кира олмаслиги ҳақида рақамлар кўпчиликни ҳайратга солди. Албатта у рақамларни кўриб хурсанд бўлиш қийин. Лекин нега иқтисодий ўсиш суст деган саволга жавоб мавжуд - иқтисодий ривожланишга қўйилаётган тўсиқлар. Уларни қўйилиши сабаблари маълум, эски мақолдагидек, аниқ сабабини билиб, шубҳа қилиш одобсизлик”
- https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/3658@iqtisodchi_kundaligi