36K129Telegramda ochish
"Бу муаммони Ўзбекистоннинг савдо сиёсатига масъул одамларнинг ўзи сунъий равишда ташкил қилган" Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Кун билан суҳбатда кучайтирилаётган савдо тўсиқлари борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашган. Айрим иқтибослар: "Географик жиҳатдан савдо йўлларидан узоқда жойлашганимизга қарамай, унинг устига ўзимиз савдога сунъий чеклов ва тўсиқларни ўйлаб топганмиз. Бу – божхона божлари, нотариф тўсиқлар, ҳужжатлар билан боғлиқ чекловлар". "Ўзи, чегаралараро чакана савдонинг мавжудлиги, менимча, ҳаммамизга уйғониш учун сигнал бўлиши керак. Қандай қилиб қўшнилардаги чакана савдодаги нарсалар Ўзбекистонга “оптом”, улгуржи келадиган нарсалардан арзонроқ?". "Савдо сиёсатига масъуллар “биз самарадорлигимиз паст бўлгани учун сунъий тўсиқлар қиламиз-да, бизнинг самарасиз ишлаб чиқаришимизни ўзбекистонликлар молиялаштирсин” деб ҳисоблайди. Биз ўзбекистонликлар самарасиз ишлаб чиқарувчиларни молиялаштиришга мажбур бўлишимизни хоҳлашяпти. Шу – асосий муаммо". Ўқиш учун. Кўриш учун.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin