"Шўпирлар кечаси билан заправкаларда тунаяпти"
Муҳримбойнинг Наманган ва Андижондаги муштарийлари иссиқ келган қишни қандай ўтказишаётгани билан бўлишмоқда.
“Вилоятимизда – 10 кундан ошди – газ-заправкалар ишламайди. Масъул ташкилотлар жим. Халқ учун арзони Аи-80 бензин эди, лекин у йўқ. Аи-92 қиммат – 10 500 сўмдан 12 минг сўмгача, сифатини-ку билмаймиз".
"Тушуняпсизми, бутун шаҳарда умуман автобус қатнамаяпти. “Дамас”лар йўл ҳақини кўтариб олган. Фақат пойтахт жамоат транспорти ҳақида эмас, вилоятлардагиси билан қизиқиб туришсин. Вазият ростдан ҳам жуда чатоқ”.
"Андижондан ёзяпман. Вазият ўта “катастрофический”. Метан-заправкалардаги навбатларни кўриб, қайси замонда яшаяпман, деб ўйланиб қоласан. Деярли 20 кундан бери заправкаларда ур-тўполон".
Кеча Ўзбекистон томони энергетик муаммоларга дуч келган Қирғизистонга ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатди.
P.S. Оғир кунларда вазиримиз Бахтиёр Саидов сингари қўшни қардошлардан ҳол сўраш, қўлдан келган кўмак кўрсатишни билдириш жуда яхши, айни вақтда, амалдорларимиз ўзимизнинг қоракўзларнинг қишки аҳволи билан ҳам қизиқиб турсалар ёмон бўлмасди.
- https://telegra.ph/file/6a40a752fad406ee5d80f.jpgtelegra.ph
- https://t.me/muhrim/2545@muhrim
- https://t.me/muhrim/2546@muhrim
- https://t.me/muhrim/2547@muhrim
- https://t.me/muhrim/2548@muhrim