Одамларни тентиратиш эмас, аниқлик бериш керак
Бугун эрталаб энергетикларимиз 1179 та газзаправкадан 547таси ишлаётганини постфактум тан олди. Аслида бу хабар кеча эълон қилиниши керак эди.
Таъминотни эплай олмагандан кейин, ҳеч бўлмаса ёлғон қўшмасдан, доимий коммуникацияни йўлга қўйса бўладими?
Уч кундан буён газзаправкалар "ишлаймиз, ишламаймиз" режимида. Қайси заправкада газ борлигигини ва қачон бўлишини бечора ҳайдовчилар билмайди. Очиладими ё йўқми, соатлаб навбатда туришади. Наҳотки газ лимити берилаётган ва амалда ишлаетган заправкалар рўйхатини, манзил ва локациялари билан ҳар куни икки марта эълон қилиш шунчалар қийин. Ё тентираган ўзбекистонликларни кўриб энергетиклар мазохистик завқ олишадими?
Худди шу гап бензингаям тааллуқли. Шиптир 80 бензин қаерда борлигини ҳеч ким билмайди. Километр навбатда турганлар етиб борса, 80 шиптир тугаган бўлади. 80 шиптир мавжуд АЁҚШлар бўйича ҳудудлар қирқимида битта бот ясаб қўйиш шунча қийинми?
Билингки, сизларни ҳамма қарғаяпти. Газ ва 80 шиптир учун қаерга боришни билмай гангираб юрган ҳайдовчилар ҳам, навбатда турган ҳам, йўлда ёқилғиси тугаб ўчиб қолганлар ҳам, оддий йўловчи ҳам. Сизларни ҳамма ёмон кўради. Буниям билинглар.