25K232Telegramda ochish
227-1 модда бўйича жарималар 1 триллионга етган. Компромисс ечимлар керак Мамлакатда 42 фоизлик яширин иқтисодиёт мавжуд бўлган шароитда жазо ва жарима чоралари албатта ишлаши муҳим. Лекин, қоидаларни бузиш учун Солиқ кодексининг 227-1 моддасида кўрсатилганидек, "реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима" миқдори ҳеч қайси ақлга сиғмайди. Айтишларича, охирги кунларда бизнесга қўлланилган жарималарнинг умумий ҳажми триллион сўмдан ошган. Бу қоида сўзсиз ўзгартирилиши, қайта кўриб чиқилиши керак. Жарималар миқдорини ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарар миқдорига мутаносиб равишда белгилаш адолатдан бўлар эди. Сентябрь ойида чиқарилган ПФ-292 фармонга кўра, ноябрь ойида бу бўйича қонун лойиҳаси тайёрланиши кераклиги белгиланган. Билмадим, нега Давлат раҳбарининг топшириғи бажарилмаяпти? Кеча Савдо саноат палатасида ўтган даврада шу муаммо айрим расмийлар иштирокида кўтарилди. Тадбиркорларнинг вакиллари ҳам 227-1 модданинг қўлланилишини ҳуқуқбузарлик келтириши мумкин бўлган эҳтимолий зиёнга нисбатан нопропорционал зўрлик жазоси, дея баҳоламоқдалар. Учрашувда янграган айрим иқтибослар: "Солиқчиларнинг ўзи бўлди ўзларингни банкрот деб эълон қилаверинглар дейишмоқда". "Битта маркировкаланмаган товар учун 100 млрд.сўм жарима қўлланилмоқда". "Маркировкалаш қоидаси сотувчига эмас, қонунда ёзилганидек ишлаб чиқарувчи ва импортчига қўлланилиши зарур". "Миллий ахборот тизимига уланмаслик учун жазо аналоги бўйича касса аппарати ишлатилмагани учун жазога тенглаштирилиши керак". Тушунишимча, бизнес репрессив қоидаларни юмшатиш учун компромиссларга тайёр. Лекин қарор қабул қилувчилар бунга розими? Шахсан мен, аввал Кодекснинг 227-1 моддаси бўйича иш кўриш тўхтатиб турилишини, шундан кейингина бизнес ва давлат ўртасида тенг мулоқот асосида янги қоидаларни яратиш тарафдориман. Зероки, бузуқ қонунни тузатиб бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin