"227-1 бўйича 2-3 кунда яхши хабар бўлади"
Айни дақиқаларда савдо ва умумий овқатланиш корхона вакиллари билан барқарорлик рейтинги мазмун-моҳиятини етказиш ва уни аниқлаш мезонлари билан таништириш мақсад қилинган семинар бўлиб ўтмоқда.
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ҳамда бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов иштирок этаётган семинар узоқ вақтдан буён кутилаётган қарорнинг анонси билан бошланди.
Хусусан, Солиқ кодексининг баҳсли 227-1-моддаси бўйича қўлланиладиган жарима чораклик айланманинг 100% миқдоридан 2%гача пасайтирилиши кутилмоқда экан.
P.S. 227-1 модда бўйича биринчи мартасида 2% жарима, иккинчисида 50% экан.