
Ниҳоят яхши янгилик: 227-1 бўйича жарималар 2 %га туширилди
Ўзбекистон Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасида кўзда тутилган жарима миқдори соф тушумнинг 100 фоизидан 2 фоизига камайтирилди. Тадбиркорлар билан энг кўп муҳокамага сабаб бўлган 227-моддага асосан молиявий жарималар қўлланилган умумий овқатланиш ва савдо соҳасидаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбиркорлар мазкур моддани қандай ўзгаритириш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Савдо-саноат палатаси раиси ва Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари томонидан президент фармонига мувофиқ қабул қилинган ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришлар берилди. Унга кўра, президент имзолаган фармон билан 227-1-модда бўйича қўлланадиган 100 фоиз жарима бекор қилиниб, 2 фоизга туширилди.
Шунингдек, учрашувда тадбиркорлар ҳисоботни камайитиш ва максимал даражада соддалаштириш таклифини маъқуллади. Кафе ва ресторанлар шаффоф тарзда фаолият олиб бориши кераклиги илгари сурилмоқда: ходимларга “конверт”да ойлик тўламаслик, маҳсулотларни нақд пулга сотиб олиниши сабабли солиққа тортишни оптималлаштириш.
Фармон билан 2023 йил 1 сентябрдан мазкур фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда ундирилган жарима суммаларини 98 фоизи келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли тадбиркорлик субектларига қайтарилади
2023 йил март ойида Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилиб, 227 прим 1-моддаси қўшилган эди. Унга кўра, тадбиркор маркировка қоидаларини бузса, махсус ҳисоблаш дастурларини солиқ органи базасига интеграция қилмаса, бир чоракдаги (3 ой) соф тушум миқдорида жаримага тортилади. Бу жариманинг юқорилиги тадбиркорларнинг эътирозларига сабаб бўлиб келган.
Ўтган йили мазкур модда бўйича мингдан ошиқ корхона жаримага тортилган.
- https://t.me/the_bakiroo/7500@the_bakiroo