25K80Telegramda ochish
Ўзбек банклари 2023 йил охирида захираларни қайтариш орқали соф фойдасини оширишган Ўзбек банклари 2023 йилнинг энг охирги ойи декабрда рекорд даражада 1,6 трлн.сўмлик соф фойда қайд этишган. Бир қарашда жараён рисоладагидек, лекин айни шу ойнинг ўзида 2,3 трлн.сўмдан ортиқ захираларнинг ортга қайтарилгани кўрсатилган натижаларга нисбатан ёқимсиз саволларни уйғотади (банклар қирқимида алоҳида қаралса, айнан энг кўп фойда қайд этган банкларда энг кўп захиралар ортга қайтарилганини кўриш мумкин бўлади). Хўп, ҳаммаси жойида деб тасаввур қилиб ҳам кўрайлик. Лекин 2023 йилда муаммоли кредитлар сўрилиб кетгани йўқку?! Саноқсиз реструктуризация ва қайта молиялаштириш манипуляцияларидан кейин ҳам муаммоли кредитлар қолдиғи 2,6 трлн.сўмга ўсган. Лекин захиралар қолдиғи 420 млрд.сўмга камайган. Захираларнинг муаммоли кредитларга нисбати 46,6%дан 36,7%гача пасайиб кетган (декабрда 47,8%дан 36,7%га). Бошқача айтганда, кредиторлар, омонатчилар, инвесторлар ва ҳатто акциядорлар учун том маънода кўзни шамғалат қиладиган чиройли ва ёқимли картина ҳосил қилинмоқда. Асосий савол шуки, шундай ясама картинани регулятор маъқуллайдими ё қоралайдими? Эртага халқаро стандартлар бўйича ҳисоботлар қандай натижаларни тақдим этади? Ё аудиторлар билан ҳам келишиладими? OTP гуруҳи назоратига ўтгандан кейин Ипотекабанкдаги муаммоларни тан олиш ва захира яратиш жараёни ўзбек банкларининг асл аҳволини кўрсатиб қўйганди. Лекин яна муаммоларни яшириш маъқул кўрила бошланди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin