Бонкалар йил якунида захира харажатларини кескин қисқартиришган
Ўзбек бонкалари 2025 йил якунлари билан соф фойда кўрсаткичи максимумини янгилашган. Банклар кўрсатган жами соф фойдаси 15,5 трлн.сўмдан ошган (аввалги максимум 2023 йил якунлари билан қайд этилганди).
2025 йилда капитал рентабеллиги - ROE 12,2%га етган (2023 йилдаги максимум 14,2%).
Айтиш керакки, банк тизимининг соф фойда кўрсаткичи (+2,0 трлн.сўм) ва рентабеллиги (+0,5 фоиз банди) фақат декабрга келиб кескин яхшиланган. Бунга асосий омил ўлароқ, захира шакллантириш харажатларини кескин қисқартирилганини кўрсатиш мумкин. Ўзбек бонкалари 2024 йил декабрда йўқотишлар бўйича қарийб 8,0 трлн.сўм захира харажатларини амалга оширишга бўлса, 2025 йил декабрда 3 каррадан камроқ, 2,5 трлн.сўм захира харажатлари қайд этилган.