17K24Telegramda ochish
Банкларнинг рентабеллиги фоизсиз даромадлар тезроқ ўсиши ҳисобига яхшиланган Ўзбек бонкалари 9 ойда 10 876 млрд.сўм соф фойда ишлаб топишган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34,7%га кўп. Кредитлар ва бошқа активлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун жами 27 224 млрд.сўм захира харажатлари қилинган (+33,6%). 2025 йил 3- чорак якунлари билан банк тизимининг капитал рентабеллиги (ROE) 11,8%га етган, бу ўтган йилнинг шу даврига (10,5%) нисбатан яхши, лекин 2023 ва 2022 йиллар максимумларига нисбатан ҳали етмаган. Банк тизими даромадлилигини яхшилаган асосий омил фоизсиз даромадлар ўсиши бўлиб турипти (+37,9%). Шунингдек, банклар фоизсиз харажатлар ўсишини ўтган йилги 83,3%дан 23,9%гача секинлаштира олишган. Айни пайтда банкларнинг операцион харажатлари юқори ўсишда давом этмоқда (+27,6%). Банкларнинг фойда солиғи тўлаш харажатлари ( 2 069 млрд.сўм) нафақат 2024 йилнинг тегишли даври (2 090 млрд.сўм), 2023 йил тегишли даврига (2 199 млрд.сўм) нисбатан ҳам камлигича қолмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin