18K15Telegramda ochish
Фоизсиз даромадлар банкларнинг юқори даромадлилигини таъминламоқда Ўзбекистон банк тизими 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида биринчи чоракда бошланган юқори даромадлилик трендини сақлаб қолган. Лекин ҳалиям пандемия давридан аввалги кўрсаткичларга қайтилгани йўқ (охирги йиллардаги фаол кредитлаш туфайли йўқотишларнинг салбий таъсири ҳалигача сезилмоқда). Айни пайтда банкларнинг операцион харажатлари жуда юқорилигича қолмоқда. Ҳисобот даврида ҳам юқори даромадлиликни айнан фоизсиз даромадлар берган (қарийб 1,6 карра ўсиш). Албатта, фоизсиз даромадлар ичида турли маркетинг маневрлари туфайли фоизсиз кўринишда ундирилаётган, аслида фоизли бўлган даромадлар ўтирганини ҳам инобатга олиш керак. Банкларнинг кредит ва лизинг, бошқа активлар бўйича йўқотишлари бўйича захира харажатлари юқорилигига қарамай, тан олинган ва тан олинмаган муаммоли активлар кўламини қоплаш учун етарли эмас (ўтган йиллар хатоларининг акс-садоси).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin