Ўзбек банклари кўпроқ фойда олишни бошлаган
Чораклик ҳисобда ўзбек банкларининг капитал рентабеллиги яна икки хонали даражага қайтиб 10,6%ни ташкил этган. Бу расмий инфляция кўрсаткичидан 0,1 фоиз бандига баландроқ. Лекин ҳали иқтисодиёт учун ҳам, банклар учун ҳам энг тўқ йил бўлган 2019 йил тегишли даври кўрсаткичларигача анча бор.
Банклар эҳтимолий йўқотишлар учун юқори даражада захиралар яратишда давом этмоқда. Бу бир тарафдан яхши, активлар тўғри баҳоланиши зарур, лекин янги молиялаштирилаётган шубҳали лойиҳалар бўйича риск ўлчовлари ўзгармас экан, банкларнинг ўрта ва узоқ муддатли жозибадорлиги пасайиб бораверади.
Даромад кўрсаткичларининг яхшилангани асосий сабаби фоизли даромадларнинг фоизли харажатларга нисбатан тезроқ ўсаётгани бўлиб турипти. Шунингдек операцион харажатларнинг ўсиши суръати ҳам секинлашган. Банклар харажатларни тежашни ҳам секин-аста ўзлаштирмоқда.
Ижобий тренд йилнинг қолган қисмида сақланиб қоладими ё йўқми, ҳозирча прогноз қилиш қийинроқ. Уруш оқибатларининг банк тизимига реал таъсирини кўриш учун бироз вақт керак бўлади.