
Микромолия бозоридаги ўсиш ва янги молиявий ресурслар ҳақида
Сўнгги йилларда микромолия ташкилотларининг (ММТ) молия бозоридаги ўрни ва аҳамияти кенгайиб бораётганини кузатяпмиз. Аҳоли ва кичик бизнес ўртасида микроқарзларга талаб юқори, лекин ММТларнинг ўзига ҳам барқарор, йирик ва арзон молиялаштириш манбалари керак бўлади.
Бизнесни ривожлантириш банки айнан шу сегмент — ММТлар учун мўлжалланган яхши таклиф билан чиқибди. Банк янги "Прогрессив самара" кредитини таклиф қилмоқда.
Асосий шартлар:
— Миқдор: 10 млн долларгача эквивалентда (бу ўрта ва йирик ММТлар учун анча салмоқли ресурс);
— Муддат: 3 йилгача (шундан 1 йилгача имтиёзли давр, бу айланма маблағни тиклаб олишга яхши имконият);
— Ставкалар: Миллий валютада 22-24%, хорижий валютада эса 13%.
Агар ММТ ўз қамровини кенгайтириб, кўпроқ мижозларни молиялаштирмоқчи ва кейинги босқичга чиқмоқчи бўлса, ушбу ресурсдан фойдаланиши мумкин.
👉 Батафсил маълумот бу ерда
📞 Алоқа маркази: 1254
Реклама