Банк тизими даромадлилиги инфляциядан юқорироқ даражада сақланиб турипти
1 сентябрь ҳолаига Ўзбекистон банк тизимининг даромадлилиги барқарор сақланмоқда. ROA — активлар даромадлилиги 2,5%, ROE 12,5%, яъни расмий инфляциядан баландроқ даражада қайд этилган.
Ўтган йили бутун йил давомида кредитлар ва активлар бўйича йўқотишларга қарши ҳаддан зиёд кўп захиралар яратилгани туфайли капитал даромадлилиги инфляция кўрсаткичидан паст бўлганди.
Бу йил ҳам банклар захиралар яратишдан қочаётгани йўқ. Хусусан, Кредит ва лизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун 11,2 трлн.сўм (ўтган йилдан 1,5 баробар кўп), Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қарийб 3 трлн.сўм ўтган йилдан 10 баробар кўп) захиралар яратилган.
Банклар рентабеллигини ошгани биринчи навбатда фоиз маржаси ўсиб бораётгани билан изоҳланади. 1 сентябрь ҳолатига Соф фоизли маржанинг жами активларга нисбати 4,9%га етган (ўтган йили 4,1%).