12K29Telegramda ochish
Банк тизими даромадлилиги статистик минимумларгача пасайди Ўзбекистон банк тизими активлар даромадлилиги (ROA) очиқ статистика бериб борилаётган 2017 йилдан буён кузатилаётган даврда илк марта 1,8%гача пасайди. Бундан аввалги минимум 1,9% эди. Капитал даромадлилиги (ROE) кўрсаткичи ҳам бир хонали рақамгача пасайган ва 8,7%ни ташкил этган. Ўзбекистон банклари гарчи фоизсиз даромадлар ҳисобига маржиналлик барқарорлигини таъминлашаётган бўлишсада, ўсиб бораётган муаммоли кредитлар бўйича ташкил этилаётган захиралар жамланаётган даромадларни утилизация қилиб юбормоқда. Ўтган 4 ойда Ўзбекистон банклари кредитлар бўйича жами 5,9 трлн.сўм захира яратишга мажбур бўлишган, шундан 1,6 трлн.сўмдан ортиғи фақат апрель ойининг ўзида шакллантирилган. Тенденциялар йил охиригача захиралар қолдиғини фақат ўсиб бориши мумкинлигини қайд этмоқда. Чунки коронакризиснинг реал оқибатлари банклар баланси ва активлари сифатига таъсирининг тан олиниши, кечикиб бўлсада, энди юз бермоқда. Регуляторнинг шаффофлик жараёнларини таъминлаш чоралари тез орада барча банкларни қамраб олади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin