21K318Telegramda ochish
Яна битта солиқ имтиёзи кўлами кенгайтирилади Янги қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди. Бунда имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг саксон бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади. Демак, субсидияланган ипотека бўйича бир йилда 73,6 млн сўм ёки ойига 6,1 сўмлик даромадлар сўндиришга юборилганда солиққа тортилмайди. Ҳозирда, амалдаги Солиқ кодекси бўйича имтиёзлар субсидияланган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган қисмига қўлланилади. Янгича тартиб билан барча субсидияланадиган ипотека имтиёз билан қамраб олинади. Ҳам субсидия, ҳам солиқ имтиёзи.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin