Маълумот учун
Эски таҳрирдаги Солиқ кодексининг 179- моддаси 30- банди бўйича белгиланган имтиёзлар, хусусан:
ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган;
қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар бўйича ипотека кредитлари бўйича ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадлар суммаларини солиққа солинмаслиги бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 апрелдан бекор бўлади.
Шу муносабат билан "ёш оила" ва "намунали уй-жой" категориясидаги ипотека қарздорлари бекор қилинаётган имтиёздан март ойида имкон қадар максимал даражада фойдаланишлари лобуд!