Аниқлик учун
Юқоридаги пост билан боғлиқ бир аниқлик. Солиқ кодекси кучга киргандан кейин аввалги барча имтиёзлар бекор қилинган, лекин ипотека кредитига оид қуйидаги умумий бир имтиёз жорий этилган:
"олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса".
Яъни, Солиқ кодекси 378- моддасида акс этган мазкур имтиёздан фойдаланиш учун:
а) имтиёз қўлланиладиган тўловлар суммаси йилига 15 миллион сўмгача бўлиши;
б) хонадон қиймати 300 миллион сўмдан кўп бўлмаслиги зарур;
в) ипотека олувчи субсидия механизмидан фойдаланган бўлиши лозим.
Демак, ўзгаришлар а) ва б) қисмдаги чегаралар билан боғлиқ бўлса керак.