45K223Telegramda ochish
Янгиланган Солиқ кодексини ўрганишда давом этамиз Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари (378- модда) таркиби жиддий ўзгаришларга учраган. Агар тўғри талқин этган бўлсам, энди солиқ даври давомида даромадларнинг ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплашга йўналтирилган ўн беш миллион сўмгача қисмигина солиққа солинмайди. Бунда хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса. Илгари эски кодекснинг 179- моддаси бўйича ёш оилаларга, шунингдек қишлоқ ва шаҳар жойларда намунавий ва арзон уй жойлар бўйича кредит мажбуриятларини қоплашга йўналтирилган даромадлар суммасидан қатъий назар солиққа тортилмасди. Бу имтиёзнинг бекор қилиниши 1 апрелдан амалга ошса керак. Солиқ қўмитасидаги талқинчилар билгувчироқ. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin