




“Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан “Маҳаллабай ишлаш тизими: натижалар ва режалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича кўрсаткичлар тақдим этилди.
Банк томонидан маҳаллалардаги 232 нафар маҳалла банкири ва 614 нафар ёрдамчи агент иштирокида тизимли иш йўлга қўйилган. Улар аҳоли ташаббусларини амалий лойиҳаларга айлантиргани натижасида 214 мингдан зиёд фуқаро даромадли меҳнат билан таъминланиб, 132 минг киши тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.
Маҳаллаларда 22 мингдан зиёд микролойиҳа амалга оширилиб, 45 мингга яқин янги иш ўрни яратилгани маҳалла иқтисодиётини “қуйидан юқорига” ривожлантириш моделининг амалий натижаси ҳисобланади.
Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган 3,4 трлн сўмлик кредитлар, шунингдек “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Маҳалла лойиҳаси” дастурлари доирасида ажратилган 1,5 трлн сўм маблағ аҳолининг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга йўналтирилган. Бу рақамлар маҳаллаларда янги иқтисодий муҳит, фаол, мустақил ва ташаббускор фуқаролик қатламининг шаклланишидан далолат беради.
➡️Батафсил
Реклама
- https://t.me/brb_press/4234@brb_press