Самарқанд вилоятида ASIA ALLIANCE BANK 25 та маҳаллада иш олиб бормоқда, ҳар бирига махсус банкирлар ва ёрдамчи агентлар тайинланган бўлиб, улар тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳаёт шароитларини яхшилашда ёрдам бермоқда.
2025 йил давомида Нуробод ва Тойлоқ туманларида жойлашган 25 та маҳаллада банк томонидан 256 та микролойиҳалар амалга оширилди, бу эса кўплаб одамларни бандлигини таъминлашга ҳамда иш ўринлари яратишга хизмат қилди.
Бундан ташқари, маҳалла дастурлари доирасида банк томонидан жисмоний шахслар учун 200 миллион сўм ва юридик шахслар учун 2 миллиард сўмдан ортиқ миқдорда имтиёзли кредитлар ажратди.
Шунингдек ASIA ALLIANCE BANK томонидан ҳудудларни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш борасида юқорида кўрсатилган ишларни йил охиригача давомий кўринишда жадал суратларда давом эттириш режалаштирилган.
Реклама