🏦 Асакабанк Наманганда бандлик ва тадбиркорликни ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда
2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида Асакабанк кўмагида Наманган вилоятида аҳолининг бандлигини ошириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 17 572 нафар фуқаро иш ўринлари билан таъминланиб, белгиланган режа 137%га бажарилди.
— 4 913 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди;
— 12 659 нафар фуқаро тадбиркорликка жалб этилди;
— "Уйчи" тажрибаси асосида 24 та учрашув ўтказилиб, 101 та мурожаат ҳал этилди ва 125 та янги иш ўрни яратилди;
— "Сайхунобод" тажрибаси доирасида амалга оширилган 1 125 та микролойиҳа орқали 2 300 иш ўрни яратилди;
— 300 та хонадонга умумий қиймати 7 млрд сўмлик "даромадли лойиҳа пакетлари" етказиб берилди;
— Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун жами 207,2 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди.
Мазкур кўрсаткичлар Асакабанкнинг ҳудудий ривожланишга хизмат қилаётганини ва аҳолига янги имкониятлар тақдим этаётганини яққол намоён этади.
Манба | Реклама
- https://t.me/asakabank_pressa/2189@asakabank_pressa