Болалар энди 10 кило эмас, 6 кило гўшт ейди ва музлатилган гўшт ейди
Кунўз боғчаларни озиқ-овқат билан таъминловчи аутсорсинг тизими амалда қандай ишлаётгани тўғрисида суриштирув ўтказган.
"Ҳа. Бу дегани, ҳозир мана, 15 фоиз сизга ташлаб берилади-ку, 15 фоиз, сиз киссангиздан харажат қилиб, яна 7 фоиз қўшиб туриб уларга бериладиган пул...
– 10 кг гўшт солишимиз керак. Ҳозир энди биз мана бунча нарсани бу ерга “расход” қилганимиздан кейин биз нима қиламиз? Энди 10 кг эмас, 6 кг гўшт соламиз-да....
.
.
.
– Энди масалан, мана шу олиб кетган тадбиркорлар биронтаси “свежий” гўшт бермайди.
– Нима беради?
– “Замороженний” гўшт беради.
...
– Ҳозир 12 миллиардга 15 фоизини тўлади. Мен “фактически” 8 миллиардлик нарса бераман. 4 миллиард йўқ пул. 4 миллиард учун ҳам мен 25 фоиз пул тўлаяпман деган гап".
Нима деб ўйлайсиз, бу иқрорномалар жиддий ва чуқур ўрганиладими? Ё эртагаёқ бошқа шовқинлироқ муаммо фонида унутиладими?
- https://www.youtube.com/watch?v=MwqxUo89L08youtube.com