15K113Telegramda ochish
Бепул нонушта ҳақида Номзодларнинг сайловолди ваъдалари борган сари харажатли бўлиб бормоқда. Масалан, шу кун ҳолатига камида иккита номзод бошланғич синф ўқувчилари учун бепул нонушта тизимини йўлга қўйишни таклиф этмоқда. Айтиш жоизки, бу тизим Ўзбекистон учун янгилик эмас. 1991-1993 йилларда социалистик нархларнинг эркинлаштирилиши шаротида Ислом Каримов ижтимоий сиёсатининг бир қисми ўлароқ мактабларда бешинчи синфгача ўқувчиларга бепул нонушта берилган, талабалар ошхоналарида эса арзонлаштирилган емаклар ташкил этилган. Ўша даврларда мактаб ўқувчиси сифатида эслайман. Қишлоқ жойларда ўқувчиларга сут ва булочка бериларди. Кўпчилик уйида сигир бўлгани учун сут кўпинча ичилмасди, яна свет йўқлиги учун қайнатишда муоммолар бўларди. Булочка ейиларди (нон, айниқса оқнон, булочка ростанам жиддий муаммо эди). Баъзи кунлари нон комбинати ишламай булочка келмасди. Ёки мактабда ичиш тугул, идиш ювишга сув топилмасди. Нима демоқчиман. Ўша вақтдан буён мактабдаги шароитлар ёмонлашса ёмонлашдики, асло яхшиланмади. Кўп мактабларда элементар буфет ва ошхона йўқ, умуман нонушта тайёрлашга свет, сув, газ каби шароитлар керак бўлади. Кейтеринг хизмати-чи дерсиз. Йўқ. Тошкентдаги давлат буюртмаларини эмишга ихтисослашган уч-тўрт фирмани айтмаса, кейтеринг бозори вилоятларга ва туманларга етиб бормаган. Қолаверса, Ўзбекистон аҳолисида, ҳатто Хоразм ва Қорақалпоқда ҳам 90- йиллардаги каби очлик ва тўйиб овқат емаслик муаммоси мавжуд эмас. Муаммоларимиз етарлича, лекин ҳарқалай болаларимиз очмас. Шундай экан бепул нонушта маъмурчилиги ўта қиммат, самарасиз эса ўта саволли харажат бўлади. Ўта муваффақиятли кечган тарзда ҳам ҳокимларнинг чўнтаги бўлган фирмаларнинг бюджет эмадиган қўшимча даромад воситасига айланади. Шундай экан, агар болаларимизнинг рациони бизни ўйлантираетган бўлса, кам таъминланганлар ва болалар пули суммасини кўпайтириш самаралироқ кўринади. Маъмурчилик рисклари ҳам каррасига кам. Дарвоқе, Каримов бепул нонушта тизимидан 1994 йилдаёқ воз кечган. Кеч бўлсаям, бепул нонушта ўрнига пул бериш самаралироқ эканини англаган. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin