Ҳамма соҳалар қатори футбол ҳам ўзгариши шарт. Бирор соҳа ўзгариши учун тизимли муаммолар ўрганилиши, уларга тўғри ташҳис қўйилиши, соҳани яхши биладиган замонавий қарашларга эга кадрларга ишлаш учун том маънода имконият ва вақт берилиши керак.
ЎФА президенти бир йиллар аввал футбол бўйича ички чемпионатга жавобгар бўлган ташкилотда кадрлар алмашинуви зарур эканини айтганди. Ўтган давр давомида шу ташкилот ҳаминқадар меҳнат қилди ва қатор масалаларда ижобий ўзгаришларга эришди. Муҳими шу ҳаракатдан тўхтаб қолмаслик. Видеони албатта кўринг, унда қуруқ гаплар йўқ, ҳаммаси конкрет очиқланган.